16:42 / 30.11.2015
2435

Конгода аҳолижойга уюштирилган ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Конго Демократик Республикасидаги аҳолижойга уюштирилган ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда France-Presse агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, қурбонларнинг аксарияти мачете билан чопиб ташланган. Ҳужум Угандада фаолият юритувчи “Бирлашган демократик кучлар” номи остидаги экстремистик гуруҳ жангарилари томонидан амалга оширилгани тахмин қилинмоқда.

Маҳаллий ноҳукумат ташкилотлардан бирининг маълумот беришича, қурбонларнинг асл сони 30 нафардан ошади.

Top