14:31 / 30.11.2015
4916

Назарбоев аҳолини танга билан яшашга кўникишни маслаҳат берди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўзининг миллатга мурожаатида монетар услублар билан иқтисодиётни ўстириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

“Бизнинг барчамиз миллий валютага ишонишимиз керак. Имкониятимизга қараб яшашимиз керак. Бу бизнинг текширилган принципимиздир”, - таъкидлади у.

“Барчамиз танга билан яшашга кўникишимиз лозим. Нонни тангага сотиб оламиз, колбаса, сутни ҳам тангага сотиб оламиз. Доллар чет элда кийинадиганларга керак. Ёки импорт товарлар керак бўлса. Пул ва депозит сақлаш эса тангада бўлгани манфаатли, фоизи каттароқ. Депозитлар долларда бўлса, фоиз ҳам жуда паст бўлади. Келинг, луғатимизда “танга” сўзини ишлатайлик, танга билан яшаймиз. Шуда тинчлик бўлади, ва биз ўзимизга ва ўз давлатимизга ёрдам берамиз”, - қўшимча қилди Назарбоев.

Top