Жаҳон | 12:57 / 30.11.2015
3698
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев: Қозоғистон де-юре Бутунжаҳон савдо ташкилоти аъзосига айланди

Қозоғистон Бутунжаҳон савдо ташкилотининг тўлақонли аъзосига айланди. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Нурсултон Назарбоев анъанавий йиллик миллатга мурожаати чоғида айтиб ўтди.

“Бугун, 30 ноябрь куни, Қозоғистон де-юре БСТнинг тўлақонли аъзосига айланади. Бу ҳақда ташкилот бош ассамблеясининг йиғилишида расман эълон қилинди”, - таъкидлади у.
“Бу мустақил Қозоғистон тарихининг муҳим санаси бўлди”, - қўшимча қилди Оқ Ўрда раҳбари.