14:34 / 30.11.2015
7965

Путин Федерал йиғинга мурожаат йўллайди

Россия президенти Владимир Путин 3 декабрь куни Федерал йиғинга мурожаат йўллайди. Мурожаат трансляцияси Москва вақти билан соат 12:00да амалга оширилади.

Илгарироқ Кремль мурожаатни тайёрлаш борасидаги ишлаш бошлаб юборилганини хабар қилган эди.

2014 йилда Путиннинг мурожаати 4 декабрь куни Кремлда амалга оширилган эди.

Россия президентининг Федерал йиғинга мурожаати давлат раҳбари яқин истиқболда мамлакат тараққиётини қандай кўришини акс эттирувчи дастурий сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат саналади. У сиёсий, иқтисодий, ғоявий ҳолатлардан ташқари, парламентнинг қонунчилик фаолиятига доир конкрет таклифларни ҳам ўз ичига олади.

Top