Ўзбекистон ҳудудида ҳафта охирида иссиқ кунлар якунланиши кутилмоқда.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, 3-4 декабрь кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилади, жумладан, 5 декабрь куни Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик қорга айланиши мумкин. Шанба куни кундузги ҳарорат +15... +17 даражани, кечаси +3...+8 даражани ташкил этади.
2-4 декабрь кунларида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кундузи +12…+20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 5 декабрда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи 0…+5 даражагача, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +3…+8 даражага пасаяди.
Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида эса 2-5 декабрь кунлари давомида ҳаво ҳарорати кундузи +10…+15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 5 декабрь куни, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги каби, водийда ҳам шамол тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 3-4 декабрда айрим жойларда ёмғир ёғади. 5-6 декабрда ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3-5 декабрда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-4 декабрда кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади, 5-6 декабрда кечаси -2-7 даража совуқгача, кундузи -0-5 даража совуқгача пасаяди.