15:25 / 01.12.2015
2493

Манба: Черногория 1,5 йил ичида НАТОга аъзо бўлиши мумкин

НАТОга аъзо мамлакатларнинг доимий вакиллари Черногорияни альянс таркибига қабул қилиш бўйича лойиҳани муҳокама қилишга киришишган. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги ўз манбасига асосан хабар тарқатган.

Манбанинг айтишича, Черногория 1,5 йил ичида муҳокамалар натижасига кўра, НАТО аъзосига айланади.

"Муҳокама ва ратификация жараёни 1,5 йил вақт талаб қилиши мумкин", деган манба.
Сентябрь ойида Черногория парламенти икки кунлик дебатлардан сўнг мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги резолюцияни қабул қилганди.

2006 йилда мустақиллигини қўлга киритган Черногория 2015 йил охирига қадар НАТОдан аъзолик таклифини кутмоқда. Шундай таклифни қабул қилиш учун ҳукумат дипломатик фронтда фаол иш олиб бормоқда, шунингдек, мамлакат ичкарисида ҳам НАТОга аъзоликни қўллаб-қувватловчи кампания олиб бормоқда. Бироқ ўтказилган сўровномаларда мамлакат аҳолисининг ярмидан озроғи ушбу ташаббусни ёқлаши маълум бўлди.

Шунингдек, бунга қаршилар ҳам бор. Октябрь ойида Черногорияда НАТО бош котибини Путиннинг суратлари билан кутиб олишганди.

Top