Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:56 / 01.12.2015
9370
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Ливан ИШИД раҳбарининг собиқ рафиқасини ливанлик аскарга алмаштирди
Ливан "Жибҳод ан-Нусра" жангарилари билан асирлар алмашинувини амалга оширди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Қайд этилишича, бу жараёнда жангариларга берилган асирлар орасида ИШИДнинг асосий раҳнамоси Абу-Бакр Ал-Бағдодийнинг собиқ рафиқаси Сайжа Дулайми ҳам бор.
Хабарда айтилишича, ИШИД жангарилари бошлиғининг собиқ рафиқаси Дулайми 2014 йилнинг ноябрида Исроил махсуслари кучлари томонидан террорчи ташкилотларга алоқадорлиги учун қўлга олинганди.