12:39 / 01.12.2015
4545

Қозоғистонда Биринчи президент куни нишонланмоқда

Бугун, 1 декабрь куни, Қозоғистонда Биринчи президент куни нишонланмоқда. Бу ҳақда маҳаллий матбуот ёзмоқда.

Айтилишича, байрам “биринчи президентнинг республика ва бутун халқ олдидаги мислсиз хизматларини қайд этиш ва тан олиш” мақсадида таъсис қилинган.
1991 йилнинг 1 декабрь куни Назарбоев умумхалқ сайловида Қозоқ ССР президенти этиб сайланган эди.

Орадан икки ҳафтача ўтиб, 16 декабрь куни Қозоғистоннинг мустақиллиги эълон қилинди. 2011 йил 14 декабрдаги “Қозоғистон Республикаси байрамлари тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун асосида ҳар йилнинг 1 декабрь куни Биринчи президент куни нишонланадиган бўлди.

Top