19:42 / 01.12.2015
6283

Шимолий Корея ўзини ОИТСдан озод ҳудуд деб эълон қилди

Шимолий Корея ўзини ОИТСдан озод ҳудуд деб эълон қилди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Рёнхап” ахборот агентлиги маълум қилди.

Агентлик маълумотларига кўра, Шимолий Кореянинг “Минчжу Чосон” газетаси 1 декабрда мамлакатда “энг аъло даражадаги соғлиқни сақлаш тизими мавжудлиги ва халқ сиёсати юритилгани” боис бирорта ҳам ОИТС билан касалланган одам аниқланмагани таъкидланган мақолани чоп этди.

“Бизнинг республика келгусида ҳам ОИТСнинг олдини олиш бўйича санитар ишлар устидан назоратни кучайтиради ҳамда одамларнинг тақдири ва соғлиғини қўриқлайди”, деб айтилмоқда мақолада.

Корея Марказий телеграф агентлиги маълумотларига кўра, 1 декабрда Пхеньяндаги Халқ санъат саройида 1 декабрь дунёда ОИТСга қарши курашиш куни сифатида нишонланиши муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди. Бу йиғилишда бошқа давлатлардаги ОИВ-инфекция билан боғлиқ вазият ҳақидаги маъруза тингланди ва пойтахтнинг Сосон тумани Халқ шифохонаси жамоасининг тарғибот чиқиши бўлиб ўтди.

Top