Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Бунёдкор" ОЧЛ-2016 плей-офф босқичида "Ал Шабаб"га қарши ўйнайди
ОФК 2016 йилги Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг плей-офф босқичи жуфтликлари номини маълум қилди. Бу ҳақда "Бунёдкор" клуби расмий сайтида маълумот берилган.
"Ўзбекистон учун ажратилган 3+1 квотасига мувофиқ, баҳсларга плей-офф босқичидан қўшиладиган “Бунёдкор” жамоасининг рақиби маълум бўлди.
Унга кўра, “Бунёдкор” плей-оффнинг бир учрашувдан иборат 3-босқичи доирасида БААнинг “Ал-Шабаб” клубини қабул қилади. Гуруҳ босқичига йўлланма берувчи “Бунёдкор” – “Ал-Шабаб” учрашуви 9 февраль куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади", дейилган хабарда.