Жаҳон | 13:09 / 02.12.2015
5715
1 дақиқада ўқилади

Черногория НАТОга қабул қилинди

НАТО давлатлари ТИВ кенгаши Черногориянинг альянсга қабул қилинишини тасдиқлади, деб ёзади Reuters агентлиги.

“Биз Черногорияни табриклаймиз. Бу жуда чиройли альянснинг бошланишидир”, - деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Брюсселда ўтган учрашувда.

Шу тариқа, Черногория НАТОнинг 29-аъзосига айланиш имкониятига эга бўлди. Мамлакатнинг альянс иштирокчилари сафига қўшилиш жараёни 1.5 йилдан сўнг якунланиши мумкин.

Илгари Россия ТИВ Черногория билан олиб борилаётган музокараларга эътироз билдирган эди.