Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:33 / 02.12.2015
2814
1 дақиқада ўқилади
Париж воқеаларидан сўнг Францияда учта масжид ёпилди
Франция Ички ишлар вазири Бернар Казнёв Париж воқеаларидан сўнг мамлакатда фаолият кўрсатаётган учта масжид ёпилди. Бу ҳақда France 24 хабар бермоқда.
Вазир сўзларига кўра, масжидлар фаолиятининг тўхтатилишига уларнинг “радикаллашиш”да гумон қилингани сабаб бўлган.
Бундан аввалроқ эса 13 ноябрь куни Парижда содир этилган террористик ҳужумлардан сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинган Францияда полиция 2 минг мартадан зиёд рейдлар ўтказгани тўғрисида хабар қилинган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш