21:32 / 02.12.2015
4696

Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИДнинг автоцистерналарини йўқ қилганини қайд этмаган

Россия Бош штабининг бош бошқармаси раҳбари Сергей Рудскийнинг брифинг вақтида маълум қилишича, россиялик ҳарбийлар АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари Сурия ҳудудида ИШИДнинг нефть ташувчи транспортларини йўқ қилиш амалиётларини ўтказганини тасдиқлай олмайди.

Унинг аниқлик киритишича, россияликлар разведкаси Сурия ва Ироқ чегарасида ҳамда Ироқнинг Туркияга яқин ҳудудларида нефть ташувчи транспорт воситалари ҳаракатини қайд этган.

"Уларни пайқаш қийин. Лекин жангариларнинг автоцистерналари колоннасига ҳужум қилингани ҳолати кузатилмаган. Сезганимиз бу ҳудудларда дронлар сони 3 баробарга ортганидир", деган у.

Бундан олдинроқ, Рудский ИШИД кунига 200 минг баррелгача нефть ташиш имконига эгалигини айтиб ўтганди.

Top