08:43 / 03.12.2015
5608

AFP: Туркия Францияга ўз ҳаво ҳудудидан ИШИДга қарши зарбалар беришида фойдаланишига рухсат берди

Анқара Франциянинг Туркия ҳаво ҳудудидан ИШИДнинг Суриядаги ва Ироқдаги базаларига зарба беришда фойдаланиш сўровига маъқуллов жавобини берди. Бу ҳақда турк дипломатик манбаларига иқтибос келтирган ҳолда AFP агентлиги маълум қилди.

“Франция бизнинг ҳаво ҳудудимизни ҳарбий самолётлар учун очиш илтимоси билан мурожаат қилди. Туркия ҳукумати бу илтимосни қондирди”, деб айтилмоқда хабарда.

Француз агентлигининг таъкидлашича, бу Франция Ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларини АҚШ ҲҲК томонидан ИШИДга зарба беришда фойдаланиладиган Инжирлиқ ҳарбий базасида жойлаштириш имконини беради. Айни пайтда аксилтеррорчилик операциясида ҳаракат қилаётган француз самолётлари, жумладан "Мираж-2000" ва "Рафаль" ҳарбий самолётлари Иордания ва БААда жойлаштирилган.

Ноябрь охиридан француз самолётлари шунингдек Шарқий Ўрта Ер денгизида жойлашган “Шарль де Голль” авиаташувчи кемасидан ҳам жанговор парвозлар амалга оширмоқда.

Top