Жаҳон | 21:47 / 03.12.2015
3512
1 дақиқада ўқилади

Британия мудофаа вазирлиги: ИШИДга қарши ҳарбий операциялар бир неча йилга чўзилиши мумкин

Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Феллон ИШИД террорчилик ҳаракатига қарши ҳарбий операциялар бир неча йилга чўзилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда ОАВ хабар бермоқда.

Феллоннинг аниқлик киритилишича, бунга дастлабки олинган прогнозлар асос бўлмоқда.
Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакат ИШИДга қарши курашда бошқа давлатлардан кучли қўллаб-қувватлаш олишини маълум қилиб ўтган эди.