Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:58 / 03.12.2015
3022
1 дақиқада ўқилади
Британия қирувчи самолётлари Кипрдаги авиабазадан Сурияга учиб кетди
Британиянинг Tornado қирувчи самолётлари Кипрдаги Акротири авиабазасидан Сурияга ИШИД позицияларига зарба бериш учун учиб кетди, деб хабар бермоқда iTV телеканали.
Телеканал мухбирининг айтишича, самолётлар базани парламентда ИШИДга қарши операция ўтказиш бўйича овоз бериш жараёни тугагандан кейин бир соат ўтиб тарк этган.
Мухбирнинг таъкидлашича, самолётлар овоз бериш жараёни бошлангандан бери жанговор тайёргарликда турган.
Аввалроқ Буюк Британия ташқи ишлар вазири мамлакат ИШИДга қарши бир йилдан кўпроқ вақт давомида зарба бера олишини айтганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш