Туркия бош вазири Аҳмат Довудўғли Россиянинг Анқара нефть савдосида ИШИД билан ҳамкорлик қилаётгани борасидаги айбловлари Совет даври пропагандасини эслатиб юбораётганини айтди.
“Совуқ уруш йилларида Совет пропагандаси машинаси ишларди. Ҳар куни у ёлғон яратарди. Биринчи навбатда, улар бу ёлғонга ўзлари ишониб, бутун дунё ҳам ишонишини кутарди”, - унинг сўзларини келтиради Reuters агентлиги.
Довудўғли Россиянинг тарғиботига ҳеч ким эътибор қаратмаётганини алоҳида таъкидлади.