16:23 / 03.12.2015
7845

ИШИД жангариси гранамётдан ўқ узиб, тасодифан ўзини портлатиб юборди

ИШИДга алоқадор дея айтилаётган жангари гранамётдан ўқ узиб, тасодифан ўзини портлатиб юборди. Бу ҳақда The Mirror хабар бермоқда.

Нашр томонидан эълон қилинган видеороликда хона ичидаги жангари портлаш натижасида тешик ҳосил бўлган девор олдида турар экан, гранамёт билан ишлаш, ўқ отишга тайёргарликни кўрсатиб қўйишга қарор қилди. Террорист туйнук олдига яқинлашиб, тепкини босди.

Бироқ нимадир нотўғри амалга оширилди ва граната хонанинг ўзидаёқ портлаб кетди.
The Mirror видеороликнинг қачон ва қаерда тасвирга олинганига ойдинлик киритмади.

Top