Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:30 / 03.12.2015
2658
1 дақиқада ўқилади
Калифорнияда номаълум шахслар отишма уюштириб, 14 кишини ўлдиришди
3 декабрга ўтар кечаси Калифорния штатининг Сан-Бернардино шаҳарчасида (Лос-Анжелес яқинида) номаълум шахслар жисмоний имконияти чекланган кишилар учун марказ ҳудудига бостириб кириб, тартибсиз равишда ўт очишган. NBC телеканалининг полицияга асосланиб хабар беришича, бу отишма натижасида 14 киши ҳалок бўлган.
Шунингдек, камида 17 киши тан жароҳати олгани айтилган.
Дастлабки маълумотларда ҳужум қилувчи гуруҳ 3 кишидан иборат бўлгани, улар ишни бажаргач, GMC Yukon русумли қора рангли машинада воқеа жойини тарк этишгани айтилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш