09:54 / 03.12.2015
5027

KUN.UZ дайжести: Ўтган 12 соатнинг асосий хабарлари

Kun.uz сайти кейинги ярим кун ичида содир бўлган энг асосий янгиликларини саралаб, ўқувчилар ҳукмига такроран ҳавола қилади.

1. Россия Мудофаа вазирлиги Туркияни ИШИДдан нефть сотиб олишда айблади

Шунингдек,

- жангарилар кунига 200 минг баррел нефть таший олиши;

- 2000 жангари Туркиядан Сурияга ўтгани;

- Эрдўған бу айбловларни "юзи нефтга беланган бўлсада тан олмаслиги";

- ва АҚШ ИШИД билан самарали курашмаётгани билдирилган.

 

2. Эрдўған Россиянинг айбловларини инкор этади

- Туркия президенти: "Туркияга туҳмат қилишга ҳеч ким ҳақли эмас";

- "Россияга жавоб қайтарилади";

- "Бу жавоб Россияники каби ҳиссиёт билан эмас, ақл билан амалга оширилади".

3. Калифорнияда отишма, 14 киши ҳалок бўлиб, 17 киши яраланди

- Калифорниядаги Сен-Бернардино шаҳарчасида номаълум шахслар бегуноҳ инсонларни ўққа тутди;

- Улар полициядан қочиш вақтида бомба портлатишган;

- Ҳужум уюштирганлардан 2 нафари йўқ қилинган.

 

4. Буюк Британия ИШИДга қарши ҳарбий амалиётлар ўтказишни бошлайди

- Буюк Британия парламенти Сурияда ҳарбий ҳаракатларни амалга оширишга розилик берди;

- Британия самолётлар яқин вақтлар ичида ИШИД позицияларини бомбалашга киришиши айтилган;

- Кипрдаги базадан инглизларнинг самолёти шарққа қараб йўл олган.

5. "Реал" Испания кубогидан четлатилиши мумкин

- "Реал" Испания Кубогида "Кадис"га қарши ўйинда Черишевни дисквалификацияси бор ҳолда майдонга туширди;

- Бенитес футболчининг дисквалификацияси борлигидан бехабарлигини билдирган;

- "Кадис" эса "Реал"нинг турнирдан четлатилишини сўрамоқда.

 

Шунингдек қуйидаги муҳим хабарларни ўтказиб юбормаслик тавсия этилади

Россия Мудофаа вазирлиги Туркия-Сурия чегарасидаги бензовозлар фотосуратларини эълон қилди

Пентагон Туркия ИШИДдан нефть сотиб олишга алоқадорлиги ҳақидаги маълумотларни инкор этди

Сергей Лавров Россия Туркия ИШИДдан нефть сотиб олиши ҳақидаги маълумотларни тақдим қилишга тайёрлигини билдирди

Довудўғли Россиянинг айбловларини инкор қилишда давом этди

АҚШ элчиси саратон Ўзбекистонда ўлимга сабаб бўлаётган учинчи омил бўлиб қолаётганини айтди

Рашид Холиқов БМТ Бош котибининг ёрдамчиси сифатида тайинланди

Афғонистондаги толибларнинг янги етакчиси отишмада оғир яраланди

Актриса Сандра Буллок қиз фарзанд асраб олди

Калининградда ўзбекистонлик ишчи баландликдан йиқилиб ҳалок бўлди

Top