Жаҳон | 14:49 / 03.12.2015
11289
1 дақиқада ўқилади

Путин: Туркия помидорлар билан қутулиб қола олмайди

Россия президенти Владимир Путин Федерация йиғинига мурожаатида Туркия раҳбариятига нисбатан кескин танқидий сўзларни айтиб ўтди.

“Туркияда Россиянинг кўплаб ишончли дўстлари бор, улар билишларини истар эдикки, биз улар ва ҳукмрон давраларни тенглаштирмаймиз”, - деди у.

“Турк халқи меҳрибон, меҳнаткаш ва истеъдодлидир”, - сўзида давом этди Россия етакчиси.
Путин Туркиянинг амалдаги раҳбарияти Сурияда Россия ҳарбий хизматчисининг ҳалок бўлишига тўғридан-тўғри айбдордир.