14:02 / 03.12.2015
6326

Қозоғистон ўз машиналарини 4та биродар давлатга экспорт қилмоқчи

Қозоғистон машинасозлари ўз бозорини кенгайтирмоқчи. Бу режалар ҳақида “Астана” телеканалига Шарқий Қозоғистон ҳокими Дониёл Аҳметов айтиб берди.

Вилоятда қурилиши бошланган “Азия Авто Казахстан” Қозоғистон-Россия заводи йилига 120 минг автомобиль ишлаб чиқаришга мўлжалланган. У 2017 йили ишга туширилади. Ишлаб чиқарилган машиналарнинг 60 минг донаси Қозоғистон ичида қолади, қолгани эса экспортга кетади.

“Яқин орада 4та биродар давлатга сафарлар амалга оширамиз, амалдаги ва келажакдаги бозорлар самарадорроқ бўлсин учун. Яъни биз ҳали кириб бормаган бозорларни қидирамиз. Бу Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Грузия. Бу жуда муҳим, шунинг учун биз бу соҳада фаол ишламоқдамиз, бизга ҳукумат ёрдам бермоқда, менда бош вазир Масимовнинг топшириғи бор, ва биз унинг шу қисмини реализация қилмоқдамиз”, - деди мулозим.

Top