09:02 / 03.12.2015
3588

Рафаэль Бенитес: «Черишевнинг дисквалификацияси борлигини билмагандик»

«Реал» бош мураббийи Рафаэль Бенитес жамоа ярим ҳимоячиси Денис Черишев Испания кубоги доирасида «Кадис»га қарши ўйида (3:1) майдонга тушиш ҳуқуқига эга бўлмаганини билмаганини айтиб ўтди.

«Черишев бу ўйинда майдонга тушмаслиги кераклигини билмагандик. Бу вазият хусусида бизга ҳеч ким маълумот бермади.

Унинг майдонга тушиши мумкин эмаслигини билган заҳотимиз, уни захира олдик», – дейди Бенитес.

Эслатиб ўтамиз, «Кадис»га қаши ўйинда Черишев бошланғич таркибда майдонга тушди ва 3-дақиқада гол урди. Танаффусдан кейин эса, иккинчи тайм бошида унинг ўрнига Метео Ковачич майдонга  туширилди.

Top