07:40 / 03.12.2015
11341

Сергей Лавров: Россия Туркия ИШИДдан нефть сотиб олиши ҳақидаги маълумотларни тақдим қилишга тайёр

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, Москва БМТ ва барча манфаатдор ташкилотларга Туркия ИШИДдан нефть сотиб олаётгани ҳақидаги маълумотларни расман тақдим қилиши мумкин.

Лавров бу ҳақда Сербия ташқи ишлар вазири Ивица Дачич билан музокаралар натижалари бўйича ўтказилган матбуот-анжуманида айтиб ўтди.

Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги Туркия ИШИД жангариларидан нефть сотиб олишга алоқаси борлиги ҳақида исботларга эга эмаслиги айтилганди.

Россия Мудофаа вазирлиги Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг оиласи террорчилардан нефть сотиб олишга алоқадорлигини айтган.

Top