17:48 / 03.12.2015
3735

Туркия газни импорт қилиш учун Ироқ орқали қувур ўтказиши мумкин

Туркия давлат компанияси Botas келгусида Ироқ Курдистони ҳудуди орқали газ олиб ўтиш имконини берадиган қувур қуриш бўйича тендер эълон қилишни режалаштирган. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда Bloomberg хабар берган.

Агентлик хабарига кўра, 2 ой ичида 180 км масофада қувур ўрнатиш бўйича тендер ўтказилади. Ҳудуддаги вазият нуқтаи назаридан қувур қурилиши учун 2 йил муддат сарфланиши мумкин.

Режага кўра, бу қувур қурилганидан 3 йил ўтиб йилига 20 млрд кубометр газ ўтказа олиш имконига эша бўлади.

Top