16:49 / 03.12.2015
9120

«Узуклар ҳукмдори» фильми режиссёри Эрдўғанни Голлумга ўхшатган туркияликни ҳимоя қилиб чиқди

«Узуклар ҳукмдори» фильми режиссёри Питер Жексон ва сценарий муаллифи Фрэн Уолш ҳамда Филипп Бойенс Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни фильм қаҳрамони Жексон Голлумга (фильмга асос бўлган персонаж - Жон Толкиен асаридаги қаҳрамон Смеагол) ўхшатгани учун икки йилга қамалиши мумкин бўлган турк шифокори Билгина Чифчини ҳимоя қилиб чиқди.

«Агар гап ростан ҳам фақатгина сурат ҳақида кетаётган бўлса, биз қатъий таъкидлаймиз: у ердагиларнинг ҳеч бирида Голлум йўқ. Буларнинг барчаси — қаҳрамон Смеаголнинг сурати», — дейилади баёнотда.

«Смеагол — қувноқ, ёқимтой персонаж. У ҳеч кимни алдамайди, ҳеч кимга хиёнат қилмайди ҳеч кимга ёмон таъсир ўтказишга ҳаракат қилмайди. У Голлумага тегишли бўлган хусусиятлар – ёмон, иккиюзламачи, жаҳлдор эмас. Уни Смеагол билан тенглаштириб бўлмайди», — дея ёзади Уолш.

Чифчининг ҳимоячилари сўзларига кўра, Смеагол каби ижобий қаҳрамонга ўхшатиш судда унинг фойдасига ишлаши мумкин.

Олдинроқ турк суди Эрдўған ростан ҳам ҳақорат қилинганми йўқми, шуни аниқлаш мақсадида фильм билан яқиндан танишиш учун мутахассислар гуруҳини ёллагани ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Top