16:40 / 04.12.2015
1666

БМТ: йил бошидан буён Европга 890 минг қочқин кириб келди

2015 йилнинг бошидан буён Ўрта Ер денгизи орқали Европа ҳудудига жами 893 970 муҳожир кириб келди. Бу ҳақда Женевада Халқаро миграция ташкилоти томонидан маълумот берилди.

Муҳожирларнинг энг катта қисмини Греция қабул қилди – 763 минг нафар. Ундан кейинги ўринда 143 минг киши билан Италия турибди. Грецияга келганларнинг кўпчилиги сурияликлар (388 минг), афғонлар (142 минг) ва ироқликлар (44 минг). Италияда эса кўпчиликни эритреяликлар (38 минг), нигерияликлар (19.5 минг), сомалиликлар (11 минг) ташкил қилди.

1 декабрдан Ўрта Ер денгизига келганларнинг умумий миқдори 15 минг кишидан ошди.
Шунингдек, йил бошидан буён 3 601 киши денгизда ғарқ бўлди.

Top