Жаҳон | 08:30 / 04.12.2015
14533
1 дақиқада ўқилади

Ироқлик курдлар: Россия Мудофаа вазирлиги кўрсатган ИШИДнинг нефть ташувчи машиналари бизга тегишли

Тан олинмаган Ироқ Курдистонида Россия Мудофаа вазирлиги чоп этган суратлардаги ИШИДнинг нефть ташувчи машиналари аслида курдларга тегишли эканлиги айтилди, деб хабар бермоқда Daily Sabah нашри.

Курдларнинг таъкидлашича, суратларда Ироқ Курдистонидан Туркияга нефть ташиётган автоцистерналар кўрсатилган.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги ҳам Сурия, ҳам Туркия ҳудудида тўпланиб турган бензовозлар қайд қилинган суратларни чоп этган эди.