Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 17:36 / 04.12.2015
2374
1 дақиқада ўқилади
Озарбайжондаги мактаб ўқувчилари дарсларни қолдиргани учун жаримага тортилади
Озарбайжон парламенти Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мактаб дарсларига қатнашмаганларга жарима солиш бўйича банд киритди. Бу ҳақда «Интерфакс-Озарбайжон» ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.
Кодексга киритилган янги ўзгаришга кўра, мактаб дарсларини бир ой давомида бир ҳафтадан ортиқ муддатга ўтказиб юборган ўқувчиларнинг ота-оналари 100 манат (тахминан $100) миқдорида жарима тўлашларига тўғри келади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш