10:46 / 05.12.2015
16621

Футбол амалдорини дам олиш пайтида қўлга олишди

Гватемала футбол федерацияси бош директори Гектор Трухильо АҚШнинг Флорида штатидаги Порт-Канавералда қўлга олинди. Бу ҳақда 5 декабрь куни CNN хабар бермоқда.

У коррупцияда янги айбланган ФИФАнинг амалдаги ва собиқ 16 нафар раҳбарларидан бири ҳисобланади, деб маълум қилди АҚШ бош прокурори Лоретта Линч.

Айнан шу куни Швейцария полицияси 2010, 2018, ва 2022 йиллар жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш билан боғлиқ пул ўтказиш иши юзасидан бир гуруҳ шахсларга нисбатан жиноий иш очди. Айблар амалдаги ва собиқ 14 нафар футбол амалдорига нисбатан жорий этилди.

АҚШ адлия вазирлиги маълумотига кўра, 24 йил ичида ФИФА амалдорлари 150 миллион доллар миқдорида пора олишган.

Top