Спорт | 15:57 / 05.12.2015
4287
1 дақиқада ўқилади

Гвардиола: ""Реал" ва мен бир-биримизга тўғри келмаймиз"

“Бавария” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзининг “Реал Мадрид” жамоасини бошқариши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Биз бир-биримизга тўғри келмаймиз ва бу яхши фикр бўлмас эди”, – деди испаниялик мутахассис.

Ҳозирда мураббийнинг “Бавария”даги тақдири номаълумлигича қолмоқда. Унинг жамоа билан шартномаси 2016 йилнинг ёзида якунланади.