Жамият | 11:55 / 05.12.2015
3162
1 дақиқада ўқилади

Олмаотада ҳокимият эккан арчалар ўғирлаб кетилди

Олмаота шаҳрида номаълум шахслар шаҳар ҳокимияти томонидан Султон Қорасу анҳори ёқасидаги Бекмаханов кўчасида экилган арчаларни ўғирлаб кетишган. Воқеа жойидан Periscope телеканали трансляция уюштирган.

Қайд этилишича, бу воқеа 5 декабрга ўтар кечаси содир этилган. Жиноятчилар 13 туп арчани ковлаб олишган. Кўрилган зарар миқдори 500 минг тангани ташкил қилади. Ҳокимият бу ҳудудга жами 200 туп кўчат ва буталар экканди.

Айни вақтда полициячилар ҳодиса бўйича текширув олиб боришмоқда.

"Кечаси арчаларни ўғирлаб кетишибди. Айтишим керакки, бу халқ мулки эди. Уни ўғирлаганлар эса ҳақиқий вандаллардир. Бунинг учун тегишли чоралар кўрилади", дейди ҳокимият вакили.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш