00:14 / 05.12.2015
5237

Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Невск туманида 5-қават деразасидан тушиб кетди

Россиянинг Невск тумани ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари Ўзбекистон фуқаросининг ҳалокати борасида текширув ишлари олиб бормоқда.

“Фонтанка” нашри берган маълумотга кўра, воқеа 4 декабрь тунги соат бирда “Русанов” кўчасида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, 41 ёшли эркак ўзи рўйхатдан ўтган уйнинг бешинчи қаватдаги деразасидан пастга сакраган.

Олган жароҳатлари боис у воқеа жойида ҳалок бўлган. Текширув ишлари олиб борилмоқда.

Top