00:21 / 05.12.2015
11621

Тошкентда дўстини ўлдириб қўйган 22 ёшли йигит 15 йилга қамалиб кетди

Тошкентлик 22 Ботирбек Мансуров ўз тенгдоши ва дўсти, бир маҳаллада ўсган Аҳрор Восиевни пичоқлаб ўлдириб қўйгани учун суд томонидан 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, улар ўзаро ҳазиллашиб юришган ва яқин дўстлар ҳисобланишган. Аммо бир куни ҳазил жиддийлашиб кетган, натижада Восиев Мансуровга икки мушт туширган. Бунга чидай олмаган Мансуров пичоқ олиб чиқиб, дўстининг кўкрагига урган. Кутилмаган зарабадан эсанкираб қолган Восиев қоча бошлаган, аммо қотил уни қувиб етиб, яна зарбалар берган.

Жароҳатлар оқибатида Восиев воқеа жойида оламдан ўтган.

Top