Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йошкар-Оланинг собиқ мэри ҳибсга олинади
Россия Тергов қўмитаси Йошкар-Ола шаҳри собиқ мэри Павел Плотниковни ҳибсга олишга рухсат берди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатган.
"Павел Плотниковни ҳибсга олиш тўғрисидаги ёрлиқ Йошкар-Ола ҳибсга олиш судига келиб тушган. Унинг ҳибсга олиниши билан Тергов қўмитаси шуғулланади", дейилади суд хабарида.
Собиқ мэр катта миқдордаги пора олганиликда гумон қилинмоқда. У 2014 йилда кўчмас мулк бизнеси билан шуғулланувчи тадбиркордан 4 млн рубль миқдоридаги пора олишда гумон қилинган.
25 ноябрь куни шаҳар депутатлари Плотниковни истеъфога чиқаришганди.