Жамият | 16:29 / 06.12.2015
3170
1 дақиқада ўқилади

Аргентинада сурияликлар қалбаки паспортлар билан қўлга тушди

6 нафар суриялик Аргентина полицияси томонидан мамлакат ҳудудига сохта паспортлар орқали кириб олишга уринганида (Греция паспортлари билан) тўхтатиб қолинди.

Маҳаллий полиция маълумотида айтилишича, қўлга олинганлардан 5 нафари ўрта ёшли эркаклар ва бир нафари ёш бола.

Айни вақтда улар Буэнос-Айрес шаҳридаги меҳмонхонада уй қамоғида сақланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида ҳам 5 нафар суриялик қалбаки паспортлар билан қўлга олинганди.

Улар Грецияда тайёрланган сохта паспотлари билан АҚШга ўтишни ният қилишганди. Улар террорчиларга алоқадор эмаслиги аниқланган.

АҚШ ҳукумати 13 ноябрь куни Парижда амалга оширилган терактлар ижрочиларидан бири Францияга Греция ҳудуди орқали келганидан хавотирдалигини билдирган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш