13:50 / 06.12.2015
25676

Дам олишнинг 10 та қимматбаҳо варианти

Мазкур мақолада қулайлик, шоҳона ҳаёт ва ёддан кўтарилмайдиган таассуротлар учун пул аямайдиганлар учун энг қиммат дам олиш жойларининг рейтинги ҳақда гап кетади. Чиройли дам олиш таъқиқланмаган!

Ҳиндистоннинг буюк саройларига саёҳат

 

Машҳур тур агентлик Ampersand Travel Ҳиндистоннинг уч афсонавий саройи бўйлаб эсдан чиқмайдиган саёҳат таклиф қилади: Удайпур шаҳридаги Кўлдаги сарой, Жодхпурдаги Умайд-Бхаван ва Жайпурдаги Рамбах саройлари. Саёҳат ҳар бир саройда учта тунни ўтказиш ва уларда кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланишни ўз ичига олади. “Қалъа қироли” (The King of the Castle) номли саёҳат пакети истовчиларга 1 670 200 долларга қирол ётоқхонасида тунаш имконини тақдим этади.

Aman Resorts нинг барча меҳмонхоналарида дам олиш

 

Aman гуруҳи дунёдаги энг ноёб меҳмонхоналарга эгалик қилади (улардан бири суратда Aman Tokyo). Ҳар бирида навбатма-навбат ҳордиқ чиқаришингиз мумкин. Бунинг учун эса “Aman да бир йил” пакетини сотиб олсангиз бас. Жами бўлиб 31 та меҳмонхона мавжуд, пакет уларнинг ҳар бирида 12 та тунни ўтказиш имконини беради. Бироқ мижозлар графикни ўзларига мослаштириб олишлари мумкин. Шунинг учун Бутандаги ибодатхоналарни томоша қилиб ўтказиш истагида бўлсангиз, бир киши учун 286 000 долларни ташкил қиладиган “Aman да бир йил” пакетини сотиб олишнинг ўзи кифоя.

Супер юлдуз каби чанғида учинг

 

Кўплаб тоғ чанғиси дам олиш масканлари нархи миллион бўлган ҳашаматли жойда дам олишни таклиф этади. Шунинг учун бундай Альп уйини бир ҳафтага ижарага олиш қиммат туриши ажабланарли ҳол эмас. Гштаадда жойлашган Лотти маскани ўзининг кинотеатри ва саунасига эга. Бу ерда шахсий ҳайдовчи ва ошпаз хизматингизда бўлади. Оберлахдаги (суратдаги) Австрия N масканида буларнинг бари мавжуд, бироқ қиммат. Лоттидаги ҳордиқ учун ҳафтасига 55 000 доллар тўлайсиз, N масканида эса бу ҳафтасига 232 900 долларга тушади.

Ковбойлар шаҳрини ижарага олинг

 

Бир куни Бутч Кэссиди Колорадо штатидаги Дантон Хот-Спрингс кончилар шаҳрига ташриф буюрди ва у ерда ўз номи билан барда ёзув қолдирди. Бугун машҳур имзонинг ҳақиқийлигини текшириб кўришингиз мумкин, шунингдек, табиий булоқ сувлар, ёғочдан ишланган коттежларни томоша қилиш имкониятига эга бўласиз.

Ернинг бир бурчагида бўлиб қайтинг

 

Жанубий қутбни кўриш имкониятини қўлдан бой бермаслик учун Антарктидага Whichaway Camp бўйлаб саёҳатга отланинг. Экспедиция Кейптаунда бошланади, у ердан қутбчи-экспертлар сизни бутун жанубий қитъа бўйлаб саёҳатга бошлайдилар. Мазкур оромгоҳ бор-йўғи олтита масканга эга, саёҳатлар йилда 3 марта бўлади, ноябрь ва декабрь ойларида. Бундай 9 кунлик саёҳат сизга 71 000 долларга тушади.

Тинч океан жанубий қисмидаги оролни ижарага олинг...

 

Red Bull брендига эгалик қилувчи магнат Фиджидаги ҳашаматли Лаукалнинг ҳам эгаси саналади, у ерга фақат шахсий самолётда ташриф буюриш мумкин. Бу эксклюзив ҳордиқ экологик ҳаёт тарзини хуш кўрувчиларга жуда ёқади. Бу ерда гўшт импорт қилинмайди, кўплаб маҳсулотлар шахсий ишлаб чиқариш орқали етиштирилади, ҳатто минерал сув ҳам тайёрланади. 72 меҳмон учун эксклюзив ижара ҳафтасига 1 068 790 долларни ташкил қилади.

... ёки Кариб бассейнидаги оролга ташриф буюринг

 

Кўзбойлағич Дэвид Копперфильд Багамдаги ижарага олса бўладиган Муша Кей ороллари серияисга эгалик қилади. Қумли қирғоқлар, пляждаги уйлар қадимий Гудини столида бильярд ўйнаш имконияти. 12 кишидан иборат гуруҳ учун етти кечани бу ерда ўтказиш нархи 402 000 доллар туради. Қўшимча ҳақ эвазига 24 та меҳмонни жойлаштирса ҳам бўлади.

Миллион долларлик сафари

 

Нарх жуда ҳайратланарли бўлиши мумкин, бироқ келинг, ҳисоблаб чиқамиз. Natural World Safaris томонидан уюштириладиган саёҳат 111 кун давом этади в 12 мамлакатни қамраб олади, у ҳайвонот оламидаги ноёб ва йўқолиб бораётган 18 та жонзотни кўриш имкониятини яратиб беради. Қийматнинг 100 000 доллари эса уларни сақлаб қолиш учун фондга юборилади. Сиз Кенияда вертолёт ойналаридан оқ каркидонни кузатиш имконига эга бўласиз, Ҳиндистонда йўлбарсларни қидиришга отланасиз, Арктикада қутб айиқларини томоша қилиб, Галапагос оролларидаги улкан тошбақалар билан танишасиз.

Жеймс Бондга айланинг

 

Como компанияси унутилмас дам олиш кунларини тақдим этади. Меҳмонлар шахсий самолётда Кариб денгизидаги шахсий спорт зали, кинотеатрига эга бўлган 50 метрли яхтага олиб келинади, 5 кунли круиз ва кейинги бир неча кун мобайнида Пэррот-Кей оролидаги Донн Караннинг уйида эксклюзив дам олиш имконияти мавжуд. Бундай бетакрор саёҳат 10 кун учун бир жуфтликка 494 000 долларга айланади.

Шахсий самолётда туриб, дунёнинг барча мўъжизаларидан баҳраманд бўлинг

 

Шахсий самолётингизда 28 кун давомида бутун дунё бўйлаб саёҳатга отланасиз. Йўналиш машҳур жойлар Перудаги Мачу-Пикчудан бошлаб, тилсимга эга бўлган тош ҳайкаллар ороли Пасха, Сидней опера театридан Истамбулдаги Муқаддас София Собори бўйлаб давом этади. 28 кунлик ҳаводаги мазкур саёҳат ҳар бир киши учун 108 500 долларга айланади.

Дўстларингизни лол қолдиринг. Мазкур маълумотни уларга ҳам улашинг

Top