21:04 / 06.12.2015
17199

Рамзон Қодиров АҚШни ислом дунёсини йўқ қилишга уринишда айбламоқда

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров араб ва мусулмон давлатлари етакчиларини “бир муштга” бирлашишни ва АҚШнинг “ислом дунёсин йўқ қилиш” уринишига ягона фронт билан қарши туришга чақирди.

Қодировнинг фикрича, мусулмон дунёси АҚШ ва унинг иттифоқчиларига “Йўқ” дейиши керак ва “ўз манфаатлари йўлида бутун халқлар ва давлатларни қурбонликка келтирувчи ҳадидан ошиб кетган сиёсатчиларни попугини пасайтириб қўйиши” керак. Қодировнинг таъкидлашича, айнан АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг “қўпол, тўмтоқ иши” террорчилик интернационалининг пайдо бўлишига олиб келди. Шу билан бирга Қодиров АҚШ билан уруш бошлашга чақирмаяпти.    

“Баъзи давлатлар, жимгина ўз қисматини кутиб ўтиришибди ва уларнинг бундай йўл тутишлари АҚШнинг навбатдаги қурбонни Афғонистон, Ироқ, Ливия, Сурия, Яман ва бошқа давлатлар киритилган рўйхатга киритишда танлашида ҳисобга олинишига умид билдиришмоқда. Шу тариқа АҚШ мустамлакачилик зулмидан қутулиб, АҚШ, Франция, Англия ва бошқа давлатлардан иқтисодий, сиёсий, ҳарбий боғлиқлик кишанларида қолган Африка давлатлари халқлари устидан мазах қилмоқда”, деб айтмоқда Қодиров ўз инстаграмида.    

Аввалроқ Рамзон Қодиров бир неча бор АҚШ ҳақида салбий фикр билдирган. Хусусан, у АҚШ махсус хизматларини Борис Немцовнинг қотиллигида айблаган ва айнан АҚШ ИШИДни вужудга келтирганини таъкидлаган.

Top