Жаҳон | 22:15 / 06.12.2015
5035
1 дақиқада ўқилади

Теҳрон турк ҳарбийларининг Ироққа кириб боришини хатолик деб атади

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Хусайин Амир Абдуллохиён Туркия қўшинларининг Ироққа кириб боришини хатолик бўлганини айтиб ўтди. Бу ҳақда Эрон ахборот агентлиги маълум қилмоқда.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Ироққа терроризмга қарши курашга ёрдам бермоқчи бўлган давлатлар маҳаллий ҳукуматни қўллаб-қувватлаши керак.

Ироқ ташқи ишлар вазири Ироқдаги Туркия элчисини чоралб, мамлакатга кириб келган Туркия ҳарбийлари борасида эътироз билдирган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш