07:36 / 06.12.2015
19742

Times: ИШИД жангарилари Афғонистон шарқидаги ҳудудларни босиб олди

The Times нашри маълумотларига кўра, ИШИД жангарилари Афғонистон шарқидаги бир нечта ҳудудларни босиб олди. 

Нашрнинг таъкидлашича, ИШИДга вафодорликка қасамёд келтирган 1,6 минггача жангари Жалолободдан жанубда жойлашган 4 та вилоятнинг катта қисмини ўзига бўйсундириб олган.

Террорчилар Сурия ва Ироқдаги жангарилар каби ваҳший ҳаракат қилмоқдалар. Улар қийноқ ва қатллар қўлламоқда ҳамда бу қабиҳликларини видеога тасвирга олмоқда. Ўн минглаб афғон оилалари шу сабаб ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлмоқдалар.

Афғонистон армияси жангариларга ҳозирча муваффақиятли қаршилик кўрсата олмаяпти. Нашрнинг таъкидлашича, афғон армияси ҳар ой 500 га яқин ҳарбий йўқотмоқда.

Нашрда таъкидланишича, жангарилар ҳужумининг муваффақияти Афғонистондан Буюк Британия ва АҚШ қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши ва “Толибон” ичидаги ихтилоф билан боғланмоқда. Қайд этилишича, “Толибон” ва “Ал-Қоида” билан яқиндан боғлиқ бўлган жангарилар ИШИД томонга ўтиб кетган.

Top