12:26 / 07.12.2015
2750

Афғонистонда теракт туфайли 12 киши жароҳатланди

Афғонистоннинг Нанганҳар вилоятида худкуш террорчи ўзини портлатди.

Синьхуа агентлигида маълум қилинишича, у ўзи минган машина билан полиция маҳкамаси олдида портлаш амалга оширган.

Натижада, 12 киши жароҳат олган.

Бундан олдинроқ, ИШИДнинг 30дан ортиқ жангариси Афғонистон шарқидаги Нанганҳор вилояти ҳудудида ўтказилган махсус ҳарбий амалиёт натижасида ўлдирилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ундан кейинроқ, Times нашрида ИШИД жангарилари Афғонистон шарқидаги ҳудудларни босиб олгани айтилди.

Top