Жаҳон | 18:20 / 07.12.2015
4875
1 дақиқада ўқилади

ИШИД ойлик даромадининг 40 фоизидан ортиғини нефть савдоси ташкил қилади

ИШИД террорчи гуруҳининг ойлик даромади 80 млн долларни ташкил қилади. бунинг 43 фоизини нефть савдосидан келадиган даромад ташкил қилади. Бу ҳақда IHS компанияси сайтида чоп этилган ҳисоботда айтилади.

“Разведка ва ижтимоий тармоқлар маълумотлари таҳлилининг кўрсатишича, ИШИДнинг ойлик даромади 80 млн долларни ташкил қилади. даромаднинг 50 фоизини назорат остидаги ташкилотлардан олинадиган тижорий фаолият солиғи, ер ва хусусий мулк мусодараси, 43 фоизини эса нефть савдоси даромадлари ташкил қилади.

Қолган қисми наркотик савдоси, тарихий қимматликларнинг ноқонуний савдоси, электр энергияси етказмалари ва эҳсонлардан келади”, - дейилади ҳисоботда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш