16:06 / 07.12.2015
1935

ОАВ: сўнгги 11 ой давомида Германияга миллионга яқин муҳожир келган

2015 йилнинг 11 ойи давомида Германияга 960 мингдан зиёд муҳожир келган. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги маълумотига асосланиб, Passauer Neue Presse нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, у маълумотларни мамлакат полицияси қочқинларни рўйхатга олувчи EASY-System тизимидан олган. Унга кўра, қочқинлар сони ноябрь ойига келиб 356 минг нафарга ошган.

ЕИ ички чегаралари қўрқилаш агентлиги бўлмиш Frontex берган маълумотга кўра, 2015 йилда Евроиттифоқ ҳудудига 1,2 млн муҳожир келган. Еврокомиссия жаҳондаги миграция инқирози Иккинчи жаҳон уруши давридан буён энг юқори чўққига чиққан.

Top