Жаҳон | 11:53 / 07.12.2015
3132
1 дақиқада ўқилади

Обама террорчилар технологияларидан фойдаланишига йўл қўймасликка чақирди

АҚШ президенти Барак Обама ўзининг миллатга мурожаатида террорчиликка қарши кураш йўлида киберхавфсизлик соҳасида чоралар кўришга чақирди.

“Мен юқори технологиялар саноати етакчиларини ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларини террорчилар томонидан технологиялардан фойдаланилишини мураккаблаштиришга чақираман”, - деди у.