08:25 / 07.12.2015
6547

Порошенко Эрдўған билан помидорлар ҳақида гаплашмаганини айтди

Украина президенти Пётр Порошенко Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан суҳбати давомида кўп мавзуларни муҳокама қилишганини, лекин помидор ва мандаринлар эсланмаганини билдирди. Бу ҳақда унинг телеканалга берган интервьюсига асосланиб, "Украинская правда" нашри хабар тарқатган.

"Бугун биз энергетика, машинасозлик соҳаларида, икки давлат ўртасидаги транспорт алоқалари хусусида, мудофаа соҳасида маълумолар алмашиш тўғрисида суҳбатлашдик", деган Порошенко.

Унинг айтишича, 2 соатга яқин давомида икки сиёсатчи ўртасида кечган суҳбатда тилга олинмаган ягона мавзу "помидорлар ва мандаринлар мавзуси" бўлди.

Президентнинг қўшимча қилишича, айни вақтда икки томон олий даражадаги учрашув ўтказишга тайёрланмоқда.

Top