Жамият | 13:18 / 07.12.2015
3528
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги ЙТҲ оқибатида 10 нафар киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота вилояти полицияси 10 нафар киши ҳалок бўлган ЙТҲни ўрганмоқда. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.

Йўл транспорти ҳодисаси 6 декабрь куни Олмаота-Актерек-Алга трассасининг 138-километрида рўй берди. Унда иккита автомобиль - Mercedes Benz ва Toyota Windom тўқнашиб кетди. "Иккита машинада ҳам беш нафардан йўловчи бўлган. Авария натижасида иккала автомобилдаги йўловчиларнинг бари ҳалок бўлган”, - дейилади полиция ҳисоботида.