20:27 / 07.12.2015
5038

Reuters: Туркия ҲҲК самолётлари коалиция парвозларида иштирок этмоқда, аммо Суриядаги ИШИД марраларига зарба бермаяпти

Туркия ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли самолётлар АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция таркибида парвозлар уюштиряпти, аммо 24 ноябрдан буён Суриядаги ИШИД марраларига авиазарбалар бергани йўқ. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазирлигидаги манбасига таяниб, Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ турли ОАВларда Қўшма Штатлар Туркияни контртерроризм ҳарбий операцияларига қатнашишга чақирмаётгани, Су-24М воқеаси сабаб дарз кетган Анқара ва Москва муносабатларини қайта тиклаш борасида вақт бераётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалицияга 65 мамлакат киради.

Top