12:22 / 07.12.2015
2172

Тайванда денге безгагига чалинганлар сони 40 минг кишидан ошди

Тайван тарихидаги энг йирик тропик безгак эпидемияси туфайли денге вирусли инфекциясига чалинганлар сони 40.5 минг кишидан ошиб кетди. Маҳаллий соғлиқни сақлаш хизматларининг хабар қилишича, улардан 184 нафари оламдан ўтган.

Энг хавфли эпидемиологик вазият орол жануби-ғарбидаги Тайнань маъмуриятида (22 689 хасталик ҳолати, 112 ўлим ҳолати) ва Гаосюн порт шаҳрида (17 092 хасталик ҳолати, 70 ўлим ҳолати) кузатилмоқда.

Айни пайтда оролда ҳар куни 200га яқин янги хаста рўйхатга олинмоқда. Инфекция тарқалишда давом этишига асосий сабаблардан бири қишнинг иссиқ ва қуруқ келиши бўлди.

Top