Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда 7 балли зилзила содир бўлди
Бугун, 7 декабрь куни, Тожикистонда кучли ер силкиниши кузатилди. Бу ҳақда Европа Ўрта Ер денгизи Сейсмология маркази хабар бермоқда.
Зилзила магнитудаси 7.2 баллни ташкил қилган. Табиий офат чуқурлиги – 10 км. Зилзила эпицентрига энг яқин аҳолижой – Мурғоб (89 км).
Ушбу зилзиланинг тўлқини қўшни республикалари, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам сезилди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида 2-3 баллдан 4-5 баллгача бўлган силкинишлар кузатилди.
Қурбонлар ва вайроналиклар ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.