Жамият | 21:07 / 07.12.2015
7359
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда мотоциклчи йўловчи қизни уриб юборди

Бугун, 7 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Амир Темур шоҳкўчасида мотоцикл иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада йўловчи қиз жабрланган. Бу ҳақда фейсбук ижтимоий тармоғидаги "Водители Ташкента" гуруҳи фойдаланувчилари хабар қилишган.

Маълум қилинишича, уриб юборилган қизнинг бурни синган.